Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Златан Иброҳимович Францияда энг кўп маош олувчи футболчига айланди
Франциянинг "ПСЖ" жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович Франция чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Бу ҳақда Le Parisen нашри хабар берган.
Швециялик ҳужумчи ойига 1,5 млн евро маош олади. Барча солиқларни ҳисоблаган ҳолда унинг даромади 1 млн еврога тенг экани маълум бўлди. Аввалги келишувда Иброҳимовичнинг ойлик маоши 800 минг еврони ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Златан Иброҳимовичнинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда у жамоа билан 17та учрашув ўтказиб, 17та гол урган ва 6та самарали тўп узатишни амалга оширган.