Жамият | 12:53 / 27.01.2016
5158
2 дақиқада ўқилади

Зоминда партия ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Зомин тиббиёт коллежида ЎзМТДП Зомин туман партия ташкилоти Зомин туман коллежи билан ҳамкорликда «ЎзМТДПнинг ёшларга оид сиёсати: асосий йўналишлари, тажрибаси ва истиқболдаги вазифалари» мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ЎзМТДП Зомин туман партия ташкилоти раиси ва етакчи мутахассиси, “Ёшлар қаноти” клуби аъзолари, Зомин тиббиёт коллажи маъмурияти, Камолот ЁИҲ Зомин тумани Кенгаши етакчи мутахассиси ва коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Семинар-тренингни ташкил этишдан кўзланган мақсад, партия сафида фаолият олиб бораётган ёшларнинг фаоллигини янада ошириш ҳамда партиянинг ёшларга оид сиёсати тўғрисида ёшларга янада кенгроқ маълумотлар беришдан иборат бўлди.

Тадбирда дастлаб, ЎзМТДП Зомин тумани партия ташкилоти раиси З. Алимов сўзга чиқиб, партия сафида фаоллик кўрсатаётган ёшларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бир қаторда, партиянинг ёшлар сиёсати йўналишида олиб бораётган ишлари тўғрисида бир қатор маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” клуби аъзолари ҳам сўзга чиқиб, ўз фаолиятилари давомида эришган ютуқ ва камчиликлари тўғрисида гапириб ўтдилар. Семинар давомида келгусида “Ёшлар қаноти” клуби аъзолари ва “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши фаоллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларнинг ҳам режаси йиғилганларга таништириб ўтилди. Бу каби тадбирларнинг кўплаб ўтказиб борилиши партия “Ёшлар қаноти” фаолиятининг янада жонланишида ўз аҳамиятига эга.

Шунингдек, клуб аъзолари фаолятида юзага келаётган муамолар ва тарқоқликни юзага келтирувчи бир қатор камчиликлар атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб чиқилди.
Акмал Бинокулов, Kun.uz жамоатчи мухбири,
Жиззах вилояти