Жаҳон | 12:58 / 28.01.2016
3188
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия Туркманистон билан террорчилик ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорлик ўрнатади

Россия Туркманистон билан террорчилик ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Турманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

“Россия етакчиси Владимир Путин сизга энг илиқ тилакларни етказишни сўради, у ноябрь охирида Теҳронда ўтган учрашувни мамнуният билан ёдга олиб, янги алоқаларни сабрсизлик билан кутмоқда”, - деди Лавров Бердимуҳамедовга.

“Биз террорчилик таҳдиди, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка тўсқинлик қилиш борасидаги ҳаракатларимизни мувофиқлаштириб боришдан манфаатдормиз”, - қўшимча қилди дипломат.