Спорт | 07:57 / 28.01.2016
5881
1 дақиқада ўқилади

Миржамол Қосимов фаолиятини «Олмалиқ»да давом эттириши мумкин

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Миржамол Қосимов фаолиятини Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» жамоасида давом эттириши мумкин. Клуб расмий сайти берган хабарга кўра, футболчи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Манбада ёзилишича, жамоа машғулотларида иштирок этган бошқа бир футболчи Сергей Рекунга жавоб бериб юборилган. Кўрикда бўлиб турган бошқа футболчиларнинг жамоада қолиш ёки қолмаслигига ушбу йиғин якунида аниқлик киритилади.

Ҳозирда жамоа Тошкентда йиғин ташкил қилаяпти. Эртага жамоа назорат учрашуви доирасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга тушади.