Жаҳон | 12:48 / 28.01.2016
5912
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда яна машина нархи кўтарилиши мумкин

Қозоғистонда яна автомобиль нархлари ошиши мумкин. Бу сафар ҳам янги, ҳам эски машиналар нархлари ошади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатда эски автомобили қолдиқлари утилизацияси учун янги тўловнинг киритилиши нархларга таъсир ўтказмай қўймайди, деб хабар бермоқда КТК телеканали.

28 январдан эътиборан мамлакатда эски машиналарни қайта ишлаш учун тўлов ундирила бошлайди. Ким чет элдан машина харид қилувчи ҳайдовчилар ушбу янги солиққа тортилади. Қозоғистонда йиғилган автомобиллар учун утизилацион тўловни эса ишлаб чиқарувчилар ўтайди. Бу сумма, шубҳасиз, ишлаб чиқарилаётган машиналар таннархида акс этади.