Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик продюсер Ходорковский билан учрашувни “бздюлька” деб атади
Россиялик мусиқий продюсер Игорь Пригожин ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский билан Лондон ресторанларидан бирида тасодифан учрашиб қолганини айтди. Twitter’даги микроблогида у мухолиф сиёсатчи билан тушган суратига кўплаб фойдаланувчилар томонидан ҳақоратли фикрлар билдирилганини тан олди.
“Ҳар қандай бздюлька (арзимас тафсилот) учун чормих қилиш ва яхши ишларни унутишга тайёрлар”, - деб нолиди шоу-бизнес вакили.
28 январь куни “Говорит Москва” радиостанциясига берган интервьюсида Пригожин қидирувга берилган сиёсатчи билан суҳбати ҳурмат юзасидангина бўлиб ўтганини таъкидлаб ўтди.