Иқтисодиёт | 10:19 / 29.01.2016
3553
1 дақиқада ўқилади

АҚШ энергетика вазирлиги: яқин бир йил ичида нефть нархи ошади

Жаҳон нефть бозорида таклиф илгаригидай талабдан кунига 1.5 млн баррелга ошиқлик қилмоқда, аммо бу рақам қисқармоқда, шу боис яқинда нефть нархи ошиши кутилмоқда. Бундай прогнозни АҚШ энергетика вазирлиги энергетик ахборот бошқармаси раҳбари Адам Семински Колумбия университети глобал энергетик сиёсат марказида берган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Унинг фикрича, яқин бир йил ичида талаб ва таклиф ўзаро мувофиқ келиши кутилмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, бозордаги вазиятга ҳозир бир қанча омиллар таъсир ўтказмоқда. Улар сирасида мутахассис АҚШдаги сланецли нефть нархини айтиб ўтди. “АҚШдаги сланецли нефть ишлаб чиқарувчи компаниялар баррелига 50 доллардан юқорироқ нархдагина омон қолиши мумкин, бугунги 30 долларлик нархлар туфайли эса АҚШда нефть қазиб олиш ойига 1-2 фоизга қисқармоқда”, - қўшимча қилди Семински.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш