Иқтисодиёт | 19:50 / 29.01.2016
5208
1 дақиқада ўқилади

БААда бензин ичимлик сувидан ҳам арзонроққа сотила бошлади

Бирлашган Араб Амирликларида нефть нархи тушишига параллел равишда, олти ойдан буён бензин нархи ҳам пасаймоқда. The National нашри хабарига кўра, бугунги кунга келиб, бензин ичимлик сувидан ҳам арзонроққа сотила бошлаган.

Январь охирида нархлар навбатдаги марта ўзгаргач, Special категориясидаги асосий ёқилғининг (95-бензин) 1 литри энди ярим йил аввалгидай 0,5 доллар эмас, 0,4 доллар бўлиб турибди.

Шу билан биргаликда, Амирликларда озиқ-овқат нархлари тескари динамикани намойиш этмоқда: 1 литр газли ичимлик бензиндан 2 баравар қимматроқ туради, минерал ичимлик суви эса 5-8 марта қимматлашган.

Натижада, БАА ҳукуматини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун белгиланган нархларни жорий қилишга мажбур бўлмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш