Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Минскдаги халқаро турнирда иштирок этади
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 1-6 февраль кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Виктор Ливенцев хотирасига бағишлган XIV халқаро мусобақада иштирок этади.
Ўзбекистон бокс федерацияси ахборот хизмати берган хабарга кўра, дунёнинг 17та, жумладан Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Россия, Ўзбекистон, Украина ва бошқа мамлакати иштирок этадиган мусобақа AIBA қоидалари асосида 10 вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон шарафини мазкур мусобақада Ҳасанбой Дўсматов (49 кг.га вазн тоифасида), Шаҳобиддин Зоиров (- 52 кг), Шаҳрам Ғиёсов (- 69 кг), Элшод Расулов (- 81 кг), Рустам Тўлаганов (- 91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳимоя қилишади.
Жамоага Марат Қурбонов, Рустам Саидов, Истам Кабинов ва Абдували Шомирзаевлар мураббийлик қилади.
Шунингдек турнирда Ўзбекистон вакили Жасур Қурбонов ҳакамлар жамоаси вакили сифатида иштирок этади.