Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғафур Ғулом боғи қуёш энергияси орқали ёритилади
Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида фотоэлектр станциялари ўрнатилади.
Бу лойиҳа 2016 йилда шаҳар табиий муҳити ҳолатини яхшилаш, экологик барқарорлиқни таъминлаш режасига киритилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шомурод Мухаммеджанов маълум қилган.
"Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида фотоэлектр станцияларини ўрнатиш қўмитанинг 2015-2016 йиллар режасига киритилган. Чунки, мазкур истироҳат боғи жуда кўп тунги чироқлар ва аттракционлар билан жиҳозланганки, ҳаммаси электр энергиясида ишлашга мўлжалланган", дейди у.
Ушбу фотоэлектр қурилмаларини ўрнатиш натижасида истироҳат боғи ҳудудида тунги чироқларни қуёш энергияси орқали ёритиш имконияти юзага келади.