Жаҳон | 10:51 / 29.01.2016
2648
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Таиландда ўтадиган Cobra Gold ўқувларига 440 ҳарбий йўллайди

Жанубий Корея АҚШ раҳнамолигида Таиландда 6-19 февраль кунлари ўтказиладиган Cobra Gold халқаро ҳарбий ўқув машғулотларига ўз ҳарбий хизматчиларини йўллайди. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги маълумот берди.

“Машғулотларда иштирок этиш учун 440 денгизчи ва денгиз пиёдалари, десант кемаси ва 8 танк йўлланади”, - дейилади хабарномада.

Жорий йилда ушбу ўқувларда, АҚШ ва Таиланддан ташқари, Япония, Малайзия, Сингапур ва Индонезиядан жами 7.9 минг ҳарбий иштирок этиши айтилган эди. Хитой, Буюк Британия, Австралия ва яна 13 давлат ҳукумати тадбирга кузатувчиларини йўллайди. Жанубий Корея 2010 йилда Cobra Gold’нинг тўлақонли аъзосига айланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш