Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар: «Барселона»да бахтлиман, аммо ҳамма нарсани инобатга олиш керак
«Барселона» ҳужумчиси Неймар ўзига «Реал»дан қизиқиш борлиги ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, келажакда Каталонияни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади. Шу билан биргаликда бразилиялик футболчи «кўк-анорранглилар» сафида ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини таъкидлаб ўтди.
«Турли гап-сўзлар ҳамиша мавжуд. Улар «Барселона» билан шартномани узайтириш ва бошқа масалаларга тегишли. Мен «Барселона»да бахтлиман, бу ерда барча нарса бор. «Барселона»ни тарк этиш жуда ҳам қийин. Боиси мен бу ерда ажойиб шаҳар, аъло даражадаги клуб ва ўзга сайёралик футболчиларни топдим. Мен учун «Барселона»ни тарк этиш оғир бўлади, аммо барча нарсани инобатга олиш керак. Ушбу масалада қарор қабул қилиш осон эмас, аммо биз хотиржамликни сақлаб қолишимиз керак. Боиси, мени олдинда «Барселона»да узоқ йиллик фаолият кутиб турибди», — дейди Неймар A Bola нашрига.
Аввалроқ, «Реал» президенти Флорентино Перес Неймарга йиллик маоши 35 миллион евро бўлган 5 йиллик шартнома ва 30 миллион евро кўтарма пули таклиф қилгани ҳақида маълумот тарқатилганди.
"Реал" Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб, унга 35 млн евролик маош тайинламоқчи