Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:16 / 29.01.2016
3174
1 дақиқада ўқилади
Обама ИШИДнинг Ливия ва бошқа давлатларга таъсирини кенгайтиришига тўсқинлик қилишга чақирди
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларига ИШИД террорчилик гуруҳи Ливия ва бошқа давлатларга таъсирини кенгайтиришига қарши курашиш зарурлигига кўрсатма берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
ИШИД жангарилари Ливиядаги беқарор вазиятдан фойдаланиб, у ердаги Сирт шаҳрида жойлашиб олишга муваффақ бўлди. Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар ўша ердан туриб минтақадаги нефть объектларига бир нечта ҳужум уюштирган.