Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Россиянинг Саудия Арабистони билан музокаралари унинг иқтисодиёти заифлашганидан далолат бермоқда
АҚШ томонининг ҳисоблашича, Россия Саудия Арабистони билан нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келиши орқали жаҳон бозорида бу хом ашёнинг нархини оширишга интилмоқда. Бу эса Россия иқтисодиётининг заифлашганидан далолат беради. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жош Эрнест ОПЕК ва Россия ўртасида ўтказиладиган музокараларга бағишланган бринфинг чоғида маълум қилган.
Унинг айтишича, Россия иқтисодиётидаги аҳволнинг ёмонлашувига 2 омил мавжуд: санкциялар (Украинадаги вазият туфайли) ва нефть нархидаги пасайиш.
"Шунинг учун, Россия бу вазиятдан чиқиш йўлларини қидираётганига ҳайрон бўлмаслик керак. Россиянинг нефть нархини ошириш мақсадида бошқа давлатлар билан бу хом ашёни қазиб олишни камайтириш бўйича музокаралар бошлаши - бу давлатнинг иқтисодидаги вазият жуда ёмонлашганини англатади", деган Эрнест.
Бундан олдинроқ, ОАВда Саудия Арабистони Россияга йиллик нефть қазиб олиш ҳажмини 5 фоизга камайтириш таклифини билдиргани ҳақидаги хабар тарқалганди.
Кейинроқ, Россия энергетика вазири Александр Новак ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ОПЕКнинг олдинги учрашувларида ташкилот аъзоларидан нефть қазиб олишни беш фоизга қисқартиришни таклиф қилган.
Шундан сўнг, нефть нархи бирдан кўтарилди ва Brent маркасидаги нефть нархи 1 баррели учун 35,03 долларга, WTI маркасидаги нефть нархи эса 1 баррели учун 34,12 долларга етди.
Энг охирги прогнозларга кўра, Brent маркасидаги нефть нархи 2016 йил охирига бориб баррелига 70—75 долларга етиши мумкин. Олдинроқ трейдерлар нефть нархи ўзининг энг пастки кўрсаткичини қайд этиб бўлгани, йил охирига бориб нефтнинг бир баррели 50 долларга етишини маълум қилганди.
Бошқа таҳлилчилар эса, агар Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги можаро "иссиқ уруш"га айланиб кетса, нефть нархи баррелига 250 долларгача етиши мумкин.
Саудия Арабистони Россияга нефть қазиб олиш ҳажмини 5 фоизга камайтиришни таклиф қилди