Ўзбекистон | 15:32 / 29.01.2016
2439
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 215 та ёнғинлар қайд этилди

Ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз ҳудудида 215 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 430 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 149 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро Т.Исмоиловнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 25 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида ушбу хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганлар.

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи фуқаро Ж.Шоназаровнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 72 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли куйиш тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганлар. 

Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Х.Савуровнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 190 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.