Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида 2,5 млрд долларлик кимё заводи қурилиши қолдирилди
2012 йилнинг майида "Ўзбекнефтегаз" МХК ва Сингапурнинг Indorama Group компанияси томонидан Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводида газ-кимё мажмуасини қуриш мақсадида яратилган UzIndoramaGasChemical қўшма корхонаси мажмуани қуриш лойиҳасини нефть бозоридаги нархлар пастлиги сабабли қолдирди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлигига қўшма корхона ходими.
“Лойиҳа номаълум муддатга қолдирилди, жаҳондаги нархлар бу йилда қурилишни бошлашга имкон бермайди”, деб айтди корхона ходими. Унинг айтишича, лойиҳа иштирокчилари унинг амалга оширилишига янги иштирокчиларни жалб қила олмаганлар.
“Жорий йилда лойиҳа молиялаштириш кафолатларининг йўқлиги сабабли инвестицион дастурга киритилмади”, деб айтди компания ходими. Унинг фикрича, лойиҳани амалга ошириш энергия захиралари бозорида нархлар ижобий томонга ўзгарса, қайта жонланиши мумкин.
2,5 млрд долларлик лойиҳани амалга ошириш 2015 йил давомида бошланиши керак эди.