Спорт | 18:06 / 29.01.2016
3894
2 дақиқада ўқилади

«Реал» Неймарнинг отаси билан келиша олса, бу футболчини таркибига қўшиб олади

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишларига шубҳа қилишмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра «Қироллик клуби» бу трансферни амалга ошириш учун жуда катта маблағ сарфлашга тайёр ва футболчининг ўзига ҳам яхшигина ойлик беришни режалаштирмоқда.

«Бу эса трансфернинг амалга ошишига ишониш мумкинлигини асосий омили деб ҳисоблайди», «Реал» вакиллари.

Аммо бу трансферга биргина тўсиқ футболчининг отаси бўлиши мумкин. Агар «Реал» мутасаддилари ҳужумчининг отасини ҳам кўндира олишса, Неймар катта эҳтимол билан шу кунларда пойтахт томон йўл олади.

Аввалроқ, «Реал» президенти Флорентино Перес Неймарга йиллик маоши 35 миллион евро бўлган 5 йиллик шартнома ва 30 миллион евро кўтарма пули таклиф қилгани ҳақида маълумот тарқатилганди.

Неймар: «Барселона»да бахтлиман, аммо ҳамма нарсани инобатга олиш керак

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш