Жаҳон | 12:31 / 29.01.2016
4068
1 дақиқада ўқилади

Тед Круз дебат вақтида Дональд Трампга тақлид қилиб, уни масхаралади

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод саналган Тед Круз дебатлардан бирида бошқа бир номзод миллиардер Дональд Трампнинг ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиб чиқди. Мазкур дебат Fox News телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Круз бироз жим қолди ва шундан сўнг: «Мен жинниман. Бу минбардаги ҳамма пасткаш, семиз ва бадбашарадир. Бен ҳам — сиз даҳшатли жарроҳсиз (Карсон — яна бир номзод, нейрохирург. — «Kun. Uz»). Энди Дональд Трампни бир четда қолдирамиз», дея гапириб ўтди.

Дебат аудиторияси ва модераторларига номзоднинг бундай чиқиши маъқул тушган. Трамп Твиттер фойдаланувчилари унинг қатнашиши учун овоз беришганига қарамай, дебатда иштирок этишдан бош тортганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш