Фан-техника | 21:35 / 30.01.2016
4488
2 дақиқада ўқилади

Антиқа дизайнга эга Opel GT концепт-купесининг баъзи жиҳатлари маълум қилинди

Бир қатор қизиқарли дизайнерлик ечимларини олган Opel GT (Vauxhall GT) концептуал купеси ҳақида баъзи маълумотлар ошкор бўлди.

Автомобилга бир қарашда унинг узун капоти ва машинанинг томига равонлик билан ўтувчи олд ойнаси кўзга ташланади. Машина олд ғилдираклари ёрқин қизил рангдаги покришкаларга эга, кузовнинг баъзи элементлари ҳам шундай рангга бўялган.

Машинанинг эшик дасталари йўқ, унинг ўрнига эшикни очувчи электр двигателни ҳаракатга келтирувчи сенсон панеллар ишлатилган. Эшикларнинг ўзи ҳам антиқа тузилишга эга: улар очилганда уларнинг олд қисми ғилдираклар аркаси ичига кириб кетади, бу машинага ўтириш/тушишни осонлаштиради.

Opel GT прототипида ён ойналар ҳам йўқ, уларнинг ўрнига видеокамералар қўлланган.

Концептнинг “юраги” уч цилиндрли турбирланган, 1,0 литрли двигатель бўлиб, у 143 от кучи ва 205 Н•м айланиш лаҳзасини беради.

Машинанинг 6 поғонали узатмалар қутиси рул остидаги дасталар билан бошқарилади. Машина 100 км/cоат тезликка 8 сонияда эриша олади.