Жаҳон | 19:02 / 30.01.2016
2946
1 дақиқада ўқилади

Чегарасиз шифокорлар: Мадайада 16 киши очликдан ҳалок бўлди

Суриянинг қамал остидаги Мадайа шаҳрида, гуманитар ёрдам етиб келганига қарамай, 16 киши очдан ўлган, яна 33 киши оғир аҳволда. Бу ҳақда “Чегарасиз шифокорлар” халқаро ташкилоти хабар берди.

Айтилишича, шаҳарда 320 киши овқатсизликдан азият чекаётгани маълум бўлган, шулардан 33 нафари жуда оғир аҳволда. Шаҳар президент Башар Асад қўшинлари билан иттифоқдаги гуруҳлар томонидан қамал қилинмоқда.

Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига қараганда, қамал остидаги шаҳарларда бутун мамлакат бўйича жами 1.5-2 млн киши азият чекмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш