Жаҳон | 19:05 / 30.01.2016
2751
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда Африка кенгаши саммити бошланди

Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада Африка кенгашининг икки кунлик 26- саммити иш бошлади. Унинг расмий мавзуси: “2016: аёллар ҳуқуқига таянган инсон ҳуқуқлари Африка йили”. Бу ҳақда ТАСС ҳабар қилмоқда.

Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, асосий эътибор қитъадаги хавфсизлик масаласига бағишланади.

Африка кенгаши – халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, унга Африканинг 54 мамлакати аъзо бўлган. Ташкилот 2002 йилнинг 9 июлида Африка бирлиги ташкилоти (АБТ) асосида ташкил этилган. Африка кенгаши Ассамблеясида ярим йилда бир марта ташкилот ваколатига кирувчи муҳим қарорлар қабул қилинади. Кенгаш котибияти ва Комиссияси Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада жойлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш