Жамият | 09:09 / 30.01.2016
2863
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқ орқали қурол сотишни тақиқлайди

Facebook компанияси фойдаланувчилар томонидан ижтимоий тармоқда қурол сотишга тақиқлов киритмоқчи. Бу ҳақда компания матбуот котиби маълум қилди.

Тақиқлов ўз хизматларини ижтимоий тармоқда реклама қилувчи лицензияга эга компанияларга тааллуқли бўлмайди, чунки қурол сотиш бўйича битимлар ижтимоий тармоқдан ташқарида амалга оширилади.

Ҳозирча янги қоидалар амал қилишининг схемаси ва бошқа қўшимча маълумотлар берилмаган.