Спорт | 10:46 / 30.01.2016
2913
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича Чили терма жамоасининг янги мураббийи Хуан Антонио Пицци бўлди

Футбол бўйича Чили терма жамоасининг янги мураббийи этиб 47 ёшли испаниялик мутахассис Хуан Антонио Пицци тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерациясининг расмий сайти хабар қилди.

У жамоани 2018 йилги Жаҳон Чемпионати, шунингдек, 2017 йилги Конфедерациялар Кубогининг саралаш ўйинларига тайёрлайди. Пиццининг охирги иш ўрни Мексиканинг “Леон” жамоаси бўлган эди. Чили терма жамоасида у Хорхе Сампаолининг ўрнини эгаллади.