Жаҳон | 15:47 / 30.01.2016
10362
1 дақиқада ўқилади

Саудия шаҳзодаси Трампга учинчи марта ёрдам берадими?

Саудия Арабистони шаҳзодаси ал-Валад бин Талал Twitter орқали олиб борган ёзишма чоғида америкалик миллиардер, республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга ёрдами тегиши мумкинлигини айтди.

Ал-Валад Kingdom Holding компанияси асосчиси ҳамда Citigroup’нинг энг йирик акциядоридир.

“Мен сенга икки марта ёрдам қўлини чўзганман, афтидан, учинчи мартаси ҳам керак бўлади”, - деди у америкалик сиёсатчига. Айтилишича, 1991 йили Трампнинг 900 млн долларлик қарзи эвазига унинг яхтаси кредиторлар қўлига ўтганида, шаҳзода унга яхтани сотиб олиб берган.

Трампнинг мусулмонлар ҳақидаги провокацион чиқишларидан сўнг шаҳзода унга қўнғироқ қилиб, президентлик пойгасидан чиқиб кетишга чақирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш