Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчилар учун энг мураккаб аэропортлар рўйхати чоп этилди
Британиянинг The Telegraph нашри 4 қитъа: Осиё, Африка, Европа ва Жанубий Американинг аэропортлари кирган учувчилар учун энг мураккаб аэропортлар рўйхатини чоп этди.
Жумладан, ушбу рўйхатдан Бутан қироллигидаги Паро аэропорти жой олди. Бу аэропорт учиш-қўниш учун энг мураккаб аэропортлардан бири ҳисобланади. Аэропорт Ҳимолой тоғлари билан ўралган водийда жойлашганлиги боис, учувчилар тоғлар орасида учиб юришларига ва тез пастлашларига тўғри келади.
Нашр, шунингдек, Лесотодаги Матекане аэропортини ҳам эслаб ўтди. Бу аэропортнинг учиш-қўниш полосаси бор-йўғи 400 метрни ташкил қилади, полосанинг охири эса 600 метрлик жарлик чеккасида жойлашган.
Энг хавфли аэропортлар қаторига Авлиё Мартин оролидаги Малика Юлиана аэропорти ҳам киритилди. Унинг учиш-қўниш полосаси Махо пляжига жуда яқин жойлашгани сабаб самолётлар қўнаётганларида пляждаги одамларнинг устидан 10 метр баландликда учиб ўтади.
Учувчилар учун яна бир даҳшат солувчи аэропортлардан бири Мадейра оролидаги аэропорт ҳисобланади. Аэропортнинг учиш-қўниш полосасининг ярми 150 та темирбетон устунлар устида туради.
Ушбу рўйхатга, шунингдек, Шотландиядаги Барра ва Франциядаги Куршевель аэропортлари ҳам киритилди. Барра аэропорти пляжда жойлашган бўлиб, сув кўтарилиши сабабли вақти-вақти билан ўз ишини тўхтатишига тўғри келади. Куршевель аэропортининг учиш-қўниш полосаси 18,5 градуслик бурчак остида қия ҳолда жойлашган бўлиб, бу ерда махсус тайёргарликдан ўтган учувчиларгина уча оладилар.

Гибралтар халқаро аэропорти

Барра аэропорти, Шотландия

Мадейра аэропорти

Нарсарсуак аэропорти, Гренландия

Тенцинг-Хиллари аэропорти, Лукла, Непал

Шаҳзода Юлиана халқаро аэропорти, Сент Маартен

Антарктида

Juancho Е. Yrausquin аэропорти, Саба

Матекане аэропорти, Лесото