Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ТИВ: АҚШ кемалари Хитой ҳудудий сувларига ноқонуний равишда кирди
АҚШ флотига тегишли ҳарбий кемалар ноқонуний равишда Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий сувларига кирди, дея маълум қилди ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтига таяниб Газета.ру хабар бермоқда.
“ХХРнинг ҳудудий ва чегарадош сувлари тўғрисидаги қонунга кўра, хорижий ҳарбий кемалар Хитой ҳудудий сувларига кирар экан, ХХР ҳукуматининг рухсатини олишга мажбур. Америка ҳарбий кемаси эса қонунни бузди ва ўзбошимчалик билан Хитой ҳудудий сувларига кирди”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Хитой томони АҚШ флоти кемасини кузатув остига олиб, Америка томонини ХХР қонунларини ҳурмат қилишга чақиради.