Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 20:46 / 31.01.2016
4239
1 дақиқада ўқилади
"Газпром" 2016 йилда 480 млрд куб метр газ қазиб олмоқчи
Россиянинг "Газпром" компанияси 2016 йилда 480 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Компания 2015 йилда 418,47 куб метр газ қазиб олган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги маълум қилди.
Компания бу режасини 1 февралда бўлиб ўтадиган Инвестор кунидаги тақдимотда келтириб ўтади. Тақдимотда аниқ рақамлар бўлмайди, фақатгина жорий йилда газ қазиб олиш динамикаси ва қазиб олиш жадвали тақдим қилинади.
Таъкидланишича, компаниянинг газ қазиб олиш режаси аввалари бир неча бор йил давомида сезиларли равишда ўзгартириб турилган.