Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки 37 хом ашё товарлари бўйича 2016 йилги прогнозларини туширди
Жаҳон банкининг Commodity Markets Outlook номли сўнгги ҳисоботига кўра, нефть бозорларидан ташқари, 2016 йилда кўпчилик хом ашё товарлари нархларининг тушиши кутилмоқда. Банк экспертлари 46 турдаги хом ашё товарининг 37таси бўйича прогнозларни туширишди.
Бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган давлатлар 2000 йилдан буён асосий хом ашё харидорлари бўлиб келишди. Шу боис ушбу давлатлардаги ўсиш суръатларининг тушиши хом ашё товарлари нархларига ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиб бориши уларнинг савдо шерикларида ҳам ўсишни пасайтиради, бунинг натижасида глобал хом ашё бозори заифлашади.