Жаҳон | 07:46 / 31.01.2016
5827
1 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазирлиги Туркия ҳаво ҳудудлари бузилгани ҳақидаги айбловни инкор қилди

Россия мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий самолёти томонидан Туркия ҳаво ҳудудлари бузилгани ҳақидаги айбловни инкор қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи самолётлари томонидан ҳеч қандай Туркия ҳаво ҳудуди бузилиши бўлмаган. Туркиянинг гўёки Россиянинг Су-34 самолёти томонидан ҳаво ҳудудининг бузилгани ҳақидаги айблови – бирор далилга асосланмаган ташвиқотдир", деб айтди мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.