Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ишсизлар сони 1 миллион нафардан ортди
Россия ҳудудида ишсиз юргани расман рўйхатга олинган фуқаролар сони январь ойининг охирги ҳафтасига келиб 3,4 фоизга кўпайиб, 1 млн нафардан ошди. Бу ҳақда Россия Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
«2016 йил 20 дан 27 январгача расмий рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар сони 3,4 фоизга ўсиб, 1 001 111 кишини (2016 йил 20 январь ҳолатига кўра — 968 639 киши) ташкил қилди», — дейилади хабарда.
Ташкилот маълумотларига кўра, ишсиз фуқаролар сонининг ортиш ҳолати 82та ҳудудда кузатилган. Шу билан бирга учта ҳудудда ишсизлар сонининг қисқариш ҳам кузатилган. Булар — Коми, Ингушетия ва Киров вилояти.
27 январь ҳолатига кўра, иш берувчи маъмурияти ташаббуси билан тўлиқ иш кунида ишламайдиганлар, шенингдек, томонлар келишувига кўра, ихтиёрий ишдан кетганлар сони 1 фоизга ўсиб 264 457 нафарни ташкил қилмоқда.