22:24 / 01.02.2016
24768

Хонанда Дилфуза Исмоилова ўғлининг тўйида қудасига қилган изҳорига изоҳ берди

Ўтган йилнинг ёзида хонанда Дилфуза Исмоилованинг ўз ўғли тўйида қудасига қилган изҳори ва таъзими ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлган, аксарият фойдаланувчилар томонидан танқид қилинган эди. Хонанда «Даракчи.uz» сайтига берган интервьюсида мазкур ҳолатга тўхталиб ўтган.

«Ўғлимнинг тўйига бегоналарни эмас, яқинларимни чақиргандим, аммо дастурхонимдан еб-ичган айрим қабиҳ ниятлилар нималар қилиб кетмади, дейсиз! Қудаларим билан қариндошман. Фарзандларимиз бирга катта бўлган. Ёшлигидан шу қизни келин қилиш орзуим эди. Кимдир шодлигимни кўролмади», деган Дилфуза Исмоилова.

«Қудамга чин дилдан дўстона айтган изҳорим ва таъзимимни нотўғри талқин қилиб, видеони ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишди. Аслида мен шундай кунларга етказгани учун Яратганга шукрона айтган эдим — тарқатган одам шу жойини кесиб ташлаган. Шунча йил оқ ювиб, оқ тараган қизи менинг уйимда бир умрга қоляпти, уларга таъзим қилмасам бўладими?!», деган у.

«Қудаларимга таъзим қилганимни душманларим кўролмади, чидай олмади. Бундай номард одамларнинг устидан «ха-ха» деб кулсам ҳам, «вах-ха-ха» деб кулсам ҳам кам», дейди Дилфуза Исмоилова.

Top