19:34 / 02.02.2016
3924

Афғонистон ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилди

Афғонистон ИШИД жангариларига қарши кураш олиб борувчи халқаро коалицияга қўшилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри маълум қилган. Бу ҳақда Gulf News хабар тарқатган.

У коалициянинг бошқа аъзоларини террорчиликка қарши ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда фаоллаштиришга чақирган.

Шу тариқа Афғонистон бу халқаро коалициянинг 66-аъзоси бўлди.

Бундан олдинроқ, АҚШ ИШИДга қарши курашиш учун қўшимча равишда 101- ҳаво-десант дивизиясини жўнатиши ҳақида хабар берилганди.

Top