10:16 / 02.02.2016
2696

Жанубий Кореянинг TMON компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорлик қилади

Жанубий Кореянинг Ticket Monster (TMON) компанияси делегацияси 2016 йилнинг 29 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Делегация таркибидан TMON`нинг техник мутахассислари етакчиси Ли Сеонг Бае, ходимлар масаласи бўйича компания менежери Парк Сюн Хюн ва IT-департаменти раҳбари Ли Чанг Енг ўрин олди.

Учрашув чоғида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов меҳмонларни олий таълим муассасаси фаолияти, келгусидаги режалар ва ўқитиш жараёни билан таништирди. TMON вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини қайд этиб ўтиб, IT бозори учун кадрлаш тайёрлаш доирасида янги истиқболли йўналишлар бўйича ўз тавсияларини билдиришди.
Меҳмонлар TMON компанияси юқори малакали мутахассисларни реал аутсорсинг лойиҳаларга жалб этган ҳолда тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини қайд этишди.

Музокаралар натижасида томонлар университет ҳамда TMON компанияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик олиб бориш зарурияти тўғрисида келишиб олишди.

Top