Жаҳон | 15:28 / 02.02.2016
3271
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон фуқароси Россия ва Қозоғистон чегарасида 25 кг героин билан қўлга олинди

Қўрғон ва Тюмень вилоятлари бўйича Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара бошқармаси ходимлари “Петухово” ўтказиш пунктида Қозоғистондан автомашинада 25.6 кг героин олиб келаётган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда федерал хизматнинг жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар бермоқда.

Ҳайдовчи ва аниқланган гиёҳванд модда Қўрғон вилоят бошқармасига топширилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.