17:24 / 02.02.2016
2744

Хитой авиакомпаниялари йўловчиларнинг қора рўйхатини тузмоқда

Хитойнинг бешта компанияси ҳамкорликда интизомсиз йўловчиларнинг қора рўйхатини тузиб чиқмоқда, деб хабар беради «Би-би-си».

Маълумотларга кўра, Air China, China Eastern, China Southern, Hainan Airlines ва Air Spring сингари компаниялар безори йўловчилар ҳақида маълумот алмашишади. Шунингдек, бундай мазмундаги ахборотларни фуқаролик авиацияси ва бошқа туризм компанияларига жўнатади.

«Биз ҳамкорликда қонун бузувчилар рўйхатини тузиб чиқдик. Бу қора рўйхатга компания ходимларини дўппослаган, самолёт қўнишига ҳалақит берган ёки парвоз чоғида авария ҳолатини келтириб чиқаришга сабабчи бўлган йўловчилар киритилган», — дейди Air Spring авиакомпаниясининг маркетинг масалалари бўйича директори Чжан Цюань.

Аввалроқ немис сайёхининг шунчаки қизиқиш сабабли самолётнинг авариявий чиқиш эшигини очиб юборгани ҳақида хабар қилинганди.

Top