13:17 / 03.02.2016
11022

АҚШ давлат қарзи 19 триллион доллардан ошди

АҚШ ҳукумати давлат қарзи 19 триллион доллардан ошганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда The Washington Times нашри Молия вазирлиги маълумотига таяниб хабар қилди. Нашрнинг қайд этишича, АҚШ президенти маъмурияти 19 триллионлик чегарани ўтган ҳафтада қайд этган.

13,7 трлн доллар атрофидаги давлат қарзлари хусусий инвесторлар ҳамда Америка ва хориждаги инвесткомпанияларга тегишли. Қолган қисми эса ички қарзларга тегишли. Газета маълумотига кўра, Барак Обама ҳокимият тепасига келганида АҚШ давлат қарзлари икки баробар камроқ — $10,6 трлн доллар эди.

Республикачилар Обама маъмуриятини маблағларни талон-тарож қилиш ва самарасиз фойдаланишда айблаган бўлса, маъмурият айбловларни инкор этиб, мамлакатда Обамага қадар бошланган инқирозга қарши кураш олиб борилаётганини таъкидлаб ўтишган.

Top