19:33 / 03.02.2016
2372

Бишкекда болалар боғчалари етишмаяпти

Ҳозирги кунда Бишкек шаҳридаги мактаб ёшига етмаганларнинг жами 20% фоизи болалар боғчасига боради. Бу ҳақида www.knews.kg портали хабар берган.

Одамларда пул тўлашга имконият бор, бироқ шаҳарда мактабгача таълим муассасалари етишмайди. 

Бош вазир Темир Сариев «Барча болалар мактабга тайёр бўлиши шарт. Бу масалада Қирғизистон пойтахти байроқдор бўлиши керак», деди шаҳар мерлиги йиғилишида.

«Давлат болалар боғчаси билан таъминлаш имконига эмас экан, давлат-хусусий ҳамкорлигини ривожлантириш жоиз. Мактабгача таълим муассасаси учун махсус ер майдонлари ажратилиши, солиқ имтиёзлари берилиши талаб этилади», – дея қўшимча қилди Бош вазир.
Ҳукумат бошлиғи мазкур масалада Бишкек шаҳар кенгаши қўллаб-қувватлайдиган махсус қарор тайёрлаш кераклигини ҳам таъкидлаган. 

Top