Жамият | 20:50 / 03.02.2016
34950
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Чимкентда ҳибсга олинган тадбиркорнинг қизининг туғилган кунидан олинган видео пайдо бўлди

Интернетда яқинда Чимкентда ҳибсга олинган, пиво ишлаб чиқарувчи завод эгаси Тўхтар Тулешовнинг кичик қизининг туғилган куни видеоси пайдо бўлди.

Видеода туғилган кун "Узуклар ҳукмдори" фильмидаги услубда ўтаётганини кўриш мумкин. Туғилган куни бўлаётган қизча фильмдги асосий аёл қаҳрамонлардан бири – эльфлар маликаси Арвен, қизчанинг отаси эса эльфлар қироли Элронда қиёфасида бўлган.

Туғилган кун меҳмонлари ҳам фильмдаги қаҳрамонлар – эльфлар, хоббитлар, орклар, сеҳргарлар ва қора отлиқлар қиёфасида бўлганлар. Тантана турли декорацияларда ўтган: сирли дарахтлар лавҳалари уруш саҳнаси, дарё бўйлаб оқиш эса "хоббитлар қишлоғи"даги ўтиришлар билан алмашган.

Шунингдек, тантанага таклиф қилинган артистлар орасида Россиянинг M-Band гуруҳи ҳам бўлган.

Тўхтар Тулешов 30 январда Чимкентда ўтказилган махсус операция вақтида яна 3 киши билан бирга ҳибсга олинганди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s