17:44 / 04.02.2016
3172

Чилонзор туманида имом-хатиб ва ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари учрашуви бўлиб ўтди

1 февраль куни Чилонзор тумани Ички ишлар бош бошқармаси мажлислар залида Чилонзор тумани "Носирхон" жоме масжиди имом-хатиби Жасур Раупов ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари билан "Диний экстремизм - жамият барқарорлигига таҳдид" мавзусида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги расмий сайтида маълум қилинди.

Ж.Раупов ўз маърузасида бугун муқаддас ислом дини ниқоби остида инсоният ҳаёти, давлатлар хавфсизлигига улкан таҳдид солаётган террорчи гуруҳларнинг мутлақо исломга алоқаси йўқ эканлигини, аксинча, улар дин душманлари ортидан қўғирчоқ сифатида намоён бўлаётганини таъкидлаб: "Оммавий ахборот воситалари орқали деярли ҳар куни дунёнинг у ёки бу мамлакатида қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилгани, уларда қанчадир бегуноҳ кишилар ҳалок бўлганлигини кузатиб турибмиз. Бу ҳаракатларга жавобгарликни ИШИД ва ёхуд унга содиқлигини эълон қилган террорчи тўдалари ўз зиммасига олганлигини ҳам айтилади... Инсон тугул ҳатто ҳайвонот оламига ҳам озор етказишдан қайтарган ислом дини таълимотларига қайси ҳаракати тўғри келади бу газандаларнинг? Ана шу ҳақиқатни, фарзандларимиз, ватандошларимиз теран тушуниб олишлари керак. Мусаффо Ислом, бу - маърифат, эзгулик, тинчлик, бағрикенглик ва меҳр-муҳаббат динидир", - дея динимиз маърифатини тушунтириб ўтди.

Top