18:57 / 04.02.2016
2510

Credit Suisse 8 йил ичида биринчи марта йиллик зарар кўрди

Швейцариянинг иккинчи энг йирик банки бўлмиш Credit Suisse Group AG 2008 йилдан буён кўрилган энг жиддий йиллик зарар ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Банк 2015 йилнинг тўртинчи чорагида муқаддам эълон қилинган қайта ташкил этиш доирасидаги кенг миқёсли ҳисобдан чиқаришлар туфайли катта зарар кўрди.

“Октябрь-декабрдаги соф буромад – 5.82 млрд Швейцария франки (5.8 млрд доллар), бир йил муқаддам шу даврда соф фойда 691 млн франк бўлган эди”, - дейилади банкнинг матбуот хабарномасида.

Top