11:27 / 04.02.2016
3119

Китоб музейида Алишер Навоийнинг ХVII-ХХ асрларда чоп қилинган нодир асарлари намойиш қилинмоқда

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси музейида 3-15 февраль кунлари буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан нодир ва асосан ХVII-ХХ асрларга дахлдор тарихий адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, бу ерда шоирнинг хаттотлар томонидан кўчирилган қўлёзмалари, тошбосма ва замонавий усулларда чоп этилган асарлари намойиш қилинмоқда.  Кўргазмада ғарб олимларининг бобокалонимиз Алишер Навоий ҳаёти, ижоди ва асарларини тадқиқ этишга бағишланган илмий изланишлари ҳам алоҳида ўрин олган.

Top