19:46 / 04.02.2016
3606

YouTube ўз фильми ва сериалини анонс қилди

YouTube видеохостинги 3та фильм ва PewDiePie номи остида машҳур бўлган швед видеоблогери Феликс Кьелльберг иштирокидаги сериал намойишига тайёрланмоқда. Бу ҳақида Variety хабар берган.

Эксклюзив фильмлар ва дастурлар фақатгина YouTube Red обуначалари учун. Пуллик обуна ўтган йилнинг октябрь ойида старт олганди. 10 долларлик обуна рекламаларни ўчириб қўйиш ва YouTube`нинг асл контентига кириш имконини беради.

Уч фильмдан бири: «Яккашоҳлар мамлакатига саёҳат» номли ҳужжатли фильм. Унда блогер Лили Сингхнинг бутун жаҳон бўйлаб саёҳати ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, «Раққос оромгоҳ» (AwesomenessTVдан мусиқий драма) ва Rooster Teeth ҳамда Fullscreen Films`нинг «Лазер жамоаси» номли фантастик экшен-комедияси намойишга қўйилади.

«Қўрқ, PewDiePie» сериалида YouTube`да 42 миллион обуначиси бўлган машҳур блогер бош ролни ижро этган. Сериал «Юрувчи мурдалар»нинг продюссерлари иштирокида тайёрланмоқда. Шоу ҳоррор жанрида бўлиб, у блогернинг видеоўйинларга муҳаббати асосига қурилган. Бош қаҳрамон ўз имкониятларини доимий равишда қўрқувга қарши туриш йўли билан синовдан ўтказади.

Ҳозирда YouTube Red`га обуна бўлиш имкони фақат америкалик фойдаланувчиларда мавжуд.

Top