12:25 / 05.02.2016
2415

Ҳиндистон жанубида поезд изидан чиқиб кетиши туфайли 50 киши жароҳатланди

Ҳиндистон жанубида, Тамиланд штатидаги Каньякумари ва Бангалор шаҳарлари орасида қатновчи поезд издан чиқиб кетиши оқибатида камида 50 киши жароҳатланган. Бу ҳақда "Жанубий темир йўллар" компанияси вакили Анил Саксенага асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, авария Патчур шаҳри яқинида, қўшни Карнатак штати билан чегарада содир бўлган. Хабарларда айтилишича, поезднинг 11та вагони йўлдан чиқиб кетган. Шулардан тўрттаси жиддий зарарланган.

Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар етиб келишиб, жабрланувчиларни энг яқин шифохонага элтишган. Жароҳатланганлар орасидаги 6 кишининг аҳволи жиддийлиги айтилган.

Темир йўлда бу ҳодиса юз берганидан 5 соат ўтиб, қатновлар тикланган.

Top