15:31 / 05.02.2016
9674

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рашид Маткурбановнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

"Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киртиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақидаги масала муҳокама қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Р.Маткурбановнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқишди", дейилади МСК матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, Рашид Маткурбановнинг берган аризасига асосан, комиссия унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Маълумот учун, 1977 йилда туғилган Рашид Маткурбанов 6-Чимбой сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган эди. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос ҳисобланган Рашид Маткурбанов палатанинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси ҳисоланар эди.

Top