Жамият | 17:26 / 05.02.2016
8262
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Uzcard фаолиятида 5 соатлик узилиш кузатилди

Бугун, 5 февраль куни эрталабдан Uzcard пластик карталари тўлов тизимидаги техник носозликлар туфайли карта эгалари харидлар учун тўловни амалга ошира олмаган.

Uzcard миллий тўлов тизими сайтида айтилишича, 07:10 дан 12:15 гача тўлов терминал тармоғи ва процессинг маркази ўртасида алоқа узилган, бунга фаол тармоқ ускунасининг ишламай қолиши сабаб бўлган.

Айан шу вақтдан бошлаб тармоқ яна ишлаб кетгани айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш