16:37 / 05.02.2016
5485

Қозоғистонда почта индекслари ўзгарди

Қозоғистонда “Казпочта” АЖ ташаббуси билан янги почта индекслари тизими ишга туширилди. Эндиликда мамлакатдаги ҳар бир иншоот ўз ҳарфли-рақамли кодига эга бўлади.

Nur.kz сайтининг ёзишича, янги индекс етти рамздан иборат бўлади: биринчиси шаҳар ёки вилоятни, кейинги иккитаси туманни, қолган тўрттаси эса кўча ва иншоот рақамини ифодалайди.

Янги индексларни Postcode.kz сайти орқали билиб олиш мумкин бўлади.

Top