Технология | 17:30 / 06.02.2016
2541
1 дақиқада ўқилади

Google Британиядаги ходимларининг маошига 725 миллион доллар сарфлади

2015 йилда Google компаниясининг Британиядаги ходимлари маоши учун сарфлаган маблағлари миқдори 500 миллион фунт (725 млн доллар)ни ташкил этди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри компания ҳисоботига таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, Британияда компаниянинг 2 минг нафар атрофида ходимлари фаолият кўрсатиб, уларнинг 500 нафари 2015 йилнинг июнига қадар давр ичида ишга олинди.

Google ходимларининг ўртача йиллик маоши 160 минг фунт (230 минг доллар)ни ташкил этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш