Жаҳон | 16:29 / 06.02.2016
3351
1 дақиқада ўқилади

Тайвандаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 нафарга етди

Тайвань жанубидаги зилзила оқибатида қулаган бино вайроналари остида 11 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Шунингдек, 20 киши бедарак кетганлар сифатида ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февралга ўтар кечаси Тайвань жанубида 6,4 магнитадули зилзила юз берди.

Тайвандаги кучли зилзила туфайли 17 қаватли уй ер билан битта бўлди

Тайвандаги зилзила талофатлари. Фоторепортаж