11:51 / 06.02.2016
2108

Хитойдаги Қизил Хоч жамияти Тайвандаги зилзила туфайли 2 млн юань миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами тақдим этди

Хитойдаги Қизил Хоч жамияти Тайвандаги зилзила оқибатларига қарши курашда фойдаланиши учун мухторият ҳукуматига 2 млн юань (304 минг доллар) миқдоридаги ёрдам маблағи ажратди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган.

Айни вақтда Хитойдан қутқарувчилар гуруҳи инсонпарварлик ёрдамлари билан оролга жўнаб кетишга тараддудланмоқда.

Бундан олдинроқ, Хитой ҳукумати Тайванга зилзила оқибатларини бартараф этишда моддий ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 февралга ўтар кечаси Тайваннинг жануби-ғарбида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила энг кўп талофат етказган ҳудуд жанубдаги Тайнань шаҳри бўлиб, бу шаҳрада бинолар қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 300дан ортиқ киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Top