10:30 / 07.02.2016
2783

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ракета учирганидан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказмоқчи

Учта давлат: АҚШ, Жанубий Корея ва Япония вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашига Шимолий Корея ракета учирганидан кейин биргаликдаги илтимос билан мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Номаълум қолиш шарти билан дипломатлар бу давлатлар фавқулодда йиғилиш ўтказишни талаб қилишаётганини маълум қилдилар.

Дипломатларнинг маълумотларига кўра, йиғилиш 7 февралдаёқ ўтказилиши мумкин. Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ.

Аввалроқ АҚШда Шимолий Корея учирган ракетанинг йўналиши кузатилаётгани маълум бўлганди.

Шунингдек, Жанубий Корея президенти ҳам шу муносабат билан фавқулодда йиғилиш чақиртирди.

Top